Бугун 19 май, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Эрон Россия орқали АҚШ билан келишув вариантини кўриб чиқмоқда — Al-Hadath

Эрон Россия орқали АҚШ билан келишув вариантини кўриб чиқмоқда — Al-Hadath

Al Hadath телеканали манбаларига таяниб хабар беришича, Эрон ядровий музокаралар доирасида бойитилган урани АҚШга эмас, балки Россияга топшириш имкониятини муҳокама қилмоқда.

Манбаларга кўра, бу таклиф Эроннинг ядровий дастурини тўлиқ йўқ қилиш эмас, балки уни узоқ муддатга “музлатиш” сценарийси билан боғлиқ. Режага биноан, тахминан 400 килограмм юқори даражада бойитилган уран бошқа давлатга — Россияга топширилиши мумкин.

Шунингдек, Эрон томони:

  • АҚШдан иқтисодий енгилликлар эвазига айрим компенсация талабларидан воз кечиши мумкинлиги
  • Ҳормуз бўғози бўйича босқичма-босқич очилиш механизмини таклиф қилгани
  • ва бу жараёнга Покистон ҳамда Уммоннинг воситачилик ролини киритишни таклиф этгани

таъкидланмоқда.

Ҳозирча ушбу маълумотлар расмий томонлар томонидан тасдиқланмаган бўлиб, фақат дипломатик манбалар ва ОАВ хабарларига асосланган.

Киритилди: 23:41 18.05.2026. Ўқилди: 208 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!