Бугун 18 май, 2026 йил, душанба

O'ZB

Куба жанговар дронлар сотиб олди

Куба жанговар дронлар сотиб олди

Куба жанговар дронлар сотиб олди ва улардан АҚШга қарши фойдаланиш имкониятини кўриб чиқмоқда.

Нашрининг махфий разведка маълумотларига таяниб хабар беришича, Куба 300 дан ортиқ ҳарбий дрон харид қилган ва яқинда ушбу дронлардан Қўшма Штатларнинг Гуантанамодаги базаси, АҚШ Ҳарбий-денгиз кучлари кемалари ҳамда, эҳтимол, Гаванадан 150 км шимолда жойлашган Флорида штатидаги Ки-Уэст шаҳрига зарба бериш режаларини муҳокама қилишга киришган.

Ахios манбасининг сўзларига кўра, Куба расмийлари баҳорда Россияга қўшимча дронлар ва ҳарбий техника етказиб беришни сўраб мурожаат қилган.

"Бундай разведка маълумотлари Кубани таҳдид деб ҳисоблайдиган АҚШ маъмуриятини хавотирга солмай қўймайди. Шунингдек, Вашингтон бундан Кубага қарши ҳарбий ҳаракатлар бошлаш учун баҳона сифатида фойдаланиши мумкин", дея ёзмоқда нашр юқори мартабали манбасига таяниб.

"АҚШ Марказий разведка бошқармаси директори Жон Рэтклифф пайшанба куни Кубага ташриф буюрди ва мамлакат расмийларини кескин оҳангда огоҳлантириб, орол ортиқ Ғарбий ярим шарда душманона режаларни илгари суришга уринаётган рақиблар учун платформа бўлиб хизмат қила олмаслигини маълум қилди", — дея маълум қилди Марказий разведка бошқармаси ходимларидан бири.

Киритилди: Бугун 07:55. Ўқилди: 393 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!