Бугун 21 июнь, 2025 йил, шанба

O'ZB

Эрон ракета билан Исроил шифохонасига зарба берди

Эрон ракета билан Исроил шифохонасига зарба берди

Кеча тонгда муллалар режими Исроилдаги фуқаролик объектларига баллистик ракеталар билан ҳужум қилди. Улардан бири Беэр-Шева шаҳридаги шифохонага тўғри келди. Суратларда бинодан баланд қора тутун кўтарилаётгани акс этган. Шифохона вакилининг айтишича, ракета «бир нечта ҳудудда жиддий вайронагарчилик» келтириб чиқарган. Қутқарув хизмати маълумотларига кўра, камида 32 киши яраланган.

Исроил соғлиқни сақлаш вазири Уриэль Бусо ушбу ҳужумни «террористик акт» ва «инсонпарварлик нормаларига қарши уруш жинояти» деб атади. Унинг таъкидлашича, ҳужум тасодифий эмас, балки тиббиёт ходимлари ва бегуноҳ фуқароларга қаратилган.

«Том бошимизга тушди, портлаш тўлқини мени йиқитиб юборди. Бундай ҳолатни бошдан ўтказмагунча, бунга ишониш қийин», — деди шифохона ходимларидан бири.

AFP агентлиги репортёрлари Тель-Авив ва Иерусалимда тонгда портлашлар бўлганини ҳам хабар қилмоқда. Рамат-Ган шаҳрида (Тель-Авив яқинида) ракета биржа яқинидаги ҳудудга тегган.

Исроил армияси маълум қилишича, Эрон «ўнлаб баллистик ракеталар» отган. Уларнинг кўпчилиги Ер атмосферасини тарк этиб, гипертезликда керакли нуқтага йўналади. Бу ракеталар юқори тезлиги туфайли осонликча йўқ қилинмайди.

Киритилди: 13:47 19.06.2025. Ўқилди: 712 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!