Эрон раҳбарияти ҳукумат таркибида бўлиниш юз бергани ҳақидаги миш-мишлар фонида миллий бирдамлик тўғрисида қўшма баёнот билан чиқди. Бу ҳақда юқори мартабали сиёсатчиларнинг X ижтимоий тармоғидаги саҳифаларида эълон қилинган маълумотларга таяниб хабар берилмоқда.
Шу мазмундаги хабарларни Эрон Президенти Маъсуд Пезешкиан, парламент спикери Муҳаммад Бақир Қолибоф ва Ташқи ишлар вазири Аббос Арақчи жойлаштирган.
Президентнинг тушунтиришича, Эронда радикаллар ёки мўътадилларга бўлиниш йўқ, чунки барча фуқаролар инқилобчи сифатида ҳаракат қилмоқда. Қолибоф ва Арақчининг сўзларига кўра, давлат институтлари ҳамжиҳатликда фаолият юритишда давом этмоқда ва танланган йўл мамлакатни ғалабага етаклайди.
«Биз тажовузкорни қилган ишларидан пушаймон бўлишга мажбур қиламиз», — деб ёзди Пезешкиан.