Бугун 22 апрель, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

“Моссад” ходими Эронга қарши операциялар вақтида Исроил ташқарисида ўлдирилди

“Моссад” ходими Эронга қарши операциялар вақтида Исроил ташқарисида ўлдирилди

Исроил ташқи разведка хизмати — Моссад раҳбари Давид Барнеа Эронга қарши операциялар давомида хизмат ходимларидан бири Исроилдан ташқарида ҳалок бўлганини маълум қилди.

The Jerusalem Post маълумотига кўра, Барнеа бу ҳақда Тель-Авивда разведка хизмати ҳалок бўлган ходимларига бағишланган маросимда сўзлаган.

Унинг айтишича, “М” код номи билан танилган агент хизмат вазифасини бажараётган пайтда Исроил чегараларидан ташқарида ўлдирилган. Барнеа мазкур ходим “Моссад”нинг Эронга қарши операцияларида муҳим ўрин тутганини таъкидлади.

Бироқ воқеа қайси давлатда ва қачон содир бўлгани ҳақида аниқ маълумот берилмади. Исроил оммавий ахборот воситалари эса агент АҚШ ва Исроилнинг Эронга қарши ҳужумларидан кейин бошланган уруш даврида йўқ қилинганини хабар қилди.

Киритилди: 21:53 21.04.2026. Ўқилди: 534 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!