Эроннинг "Tasnim" ахборот агентлиги Ҳўрмуз бўғози тубидан ўтган сувости кабеллари харитасини эълон қилиб, минтақадаги араб давлатларини "рақамли ҳалокат"дан огоҳлантирди. Хабарда айтилишича, агар ушбу кабеллар қасддан шикастланса, Форс кўрфази мамлакатлари интернет ва глобал алоқадан бутунлай узилиб қолиши мумкин. Бугунги кунда дунёдаги маълумотлар трафигининг 15 фоизи айнан шу ҳудуд орқали ўтади.
Кабелларнинг узилиши БАА, Саудия Арабистони, Қатар ва Қувайт каби давлатларнинг банк тизими, молиявий марказлари ва сунъий интеллект лойиҳаларига тиклаб бўлмас даражада зарар етказиши мумкин. Эрон расмийлари буни очиқ тасдиқламаган бўлса-да, экспертлар буни муҳим инфратузилмага нисбатан жиддий босим сифатида баҳоламоқда.