АҚШ президенти Дональд Трамп Вашингтондаги меҳмонхонада бўлиб ўтган Оқ уй мухбирлари ассоциацияси қабулхонасидан хавфсизлик ҳодисаси туфайли эвакуация қилинди.
Бу ҳақда C-SPAN хабар бермоқда.
Эфирга кўра, залда баланд овозлар эшитилган, кейин эса ваҳима бошланган. Махфий хизмат ходимлари президент, биринчи хоним Мелания Трамп, вице-президент Жей Ди Вэнс ва Оқ уй матбуот котибини залдан чиқариб юборишган.
Axios мухбири Барак Равид ижтимоий тармоқ саҳифасида воқеадан бироз олдин залда ўқ овозига ўхшаш товушлар эшитилганини хабар қилди.
Кейинчалик отишма тадбир ўтказилаётган Washington Hilton меҳмонхонасининг фоэсида содир бўлгани ҳақида хабар берилди. CNN телеканалидаги Кейтлин Коллинзнинг сўзларига кўра, қуролли шахс ўлдирилган.
Айни пайтда, Оқ уй матбуоти журналистлари Махфий хизматга таяниб, ҳужумчи ҳибсга олинганини хабар қилишди. Шундай қилиб, унинг тақдири ҳақидаги маълумотлар қарама-қаршилигича қолмоқда.