Бу ҳақда NBC News хабар берди.
Нашр маълумотларига кўра, инфратузилмани тиклаш АҚШ учун миллиардлаб долларга тушиши мумкин.
Шунингдек, АҚШ маъмурияти хусусий спутник компанияларидан ҳарбий базалар суратларига киришни чеклашни сўрагани айтилмоқда. Бу мустақил баҳолаш жараёнини қийинлаштирган.
Пентагон томонидан ҳақиқий зарар кўламини яшириш масаласи Конгрессда, жумладан, республикачилар орасида ҳам танқидларга сабаб бўлган.
“Биз бир неча ҳафтадан бери бу масала бўйича саволлар беряпмиз, лекин тўлиқ маълумот олмаяпмиз, шу билан бирга Пентагон рекорд бюджет сўрамоқда”, — деди Конгресс аъзоларидан бирининг ёрдамчиси.