Исроилнинг бир қатор шаҳарларида ҳукуматга қарши норозилик намойишлари бўлиб ўтмоқда, деб хабар бермоқда Haaretz нашри.
Асосий намойиш Тель-Авивда бўлиб ўтмоқда. Унинг иштирокчилари, хусусан, Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяху юритаётган сиёсатга қарши чиқишмоқда.
«Ҳукуматга қарши қўшимча намойишлар Қуддус ва Беэр-Шевада, шунингдек, мингга яқин намойишчи тўпланган Ҳайфа шаҳрида ҳам ўтказилмоқда», — дейилади материалда.