Мамлакат бош вазири Кир Стармернинг матбуот котиби Фолкленд ороллари суверенитети Британияга тегишли эканини ва бу позиция мутлақо ўзгармаслигини маълум қилди.
Расмий Лондон оролларнинг ўз тақдирини ўзи белгилаш ҳуқуқи биринчи даражали аҳамиятга эга эканини ва ушбу қатъий позиция АҚШнинг барча маъмуриятларига изчил етказиб келинаётганини таъкидлади.
Бош вазир вакилининг сўзларига кўра, Вашингтон томонидан бўлаётган ҳар қандай босим Буюк Британиянинг ўз миллий манфаатлари йўлида қарор қабул қилишига таъсир кўрсатмайди. Британия ҳукумати ороллар устидан назорат масаласида ҳеч қандай музокараларга ёки позициянинг қайта кўриб чиқилишига йўл қўймаслигини яна бир бор эслатиб ўтди.