Бугун 29 апрель, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Эрон портидаги портлаш кимёвий моддаларни нотўғри сақлаш оқибатида юзага келган бўлиши мумкин — The New York Times

Эрон портидаги портлаш кимёвий моддаларни нотўғри сақлаш оқибатида юзага келган бўлиши мумкин — The New York Times

Газетанинг Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси билан алоқадор манбасининг маълум қилишича, Бандaр-Аббос шаҳри яқинидаги Шаҳид-Ражаи портида натрий перхлорат сақланган контейнерлар портлаган. Бу модда қаттиқ ракета ёқилғиси ишлаб чиқаришда қўлланилади.

Аввалроқ Эроннинг давлат ахборот агентлиги расмийларга таяниб, портда кимёвий моддалар сақланган контейнерлар портлагани ҳақида хабар берган, бироқ гап қайси модда ҳақида кетаётганига аниқлик киритмаганди.

"Аmbrey хусусий хавфсизлик компанияси маълумотларига кўра, март ойида Шаҳид-Ражаи портига Хитойдан "натрий перхлорат асосидаги ракета ёқилғиси" етказиб берилган.

Financial Times январ ойида бу ёқилғининг Ғазо секторидаги ҲАМАС билан уруш чоғида Исроилга қарши бевосита ҳужумлар натижасида тугаб қолган Эрон ракета захираларини тўлдириш учун мўлжаллангани ҳақида хабар берган эди.

Ҳодиса АҚШ ва Эрон ўртасида Теҳроннинг ядро дастури бўйича музокараларнинг учинчи раунди ўтказилган куни юз берди. Эрон расмийлари портлашни “ҳужум ҳаракати” деб бевосита тасдиқламади, бироқ Эрон ташқи ишлар вазири Аббос Ароқчининг сўзларига кўра, мамлакат хавфсизлик хизматлари "юқори тайёргарлик ҳолатида" турибди.

Расмий маълумотларга кўра, портлаш оқибатида камида 28 киши ҳалок бўлган, 6 киши бедарак йўқолган, 1100 дан ортиқ одам жароҳатланган.

Киритилди: 23:58 27.04.2025. Ўқилди: 693 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!