"Киев вилоятида Хитойнинг икки фуқароси, Ўзбекистон фуқароси ва украиналик аёл одамларни ноқонуний эксплуатация қилиш схемасини ташкил қилган. Улар қўлга олинган. Қўлга олинганлар ўта оғир жиноят содир этганликда гумон қилинмоқда, уларга нисбатан эҳтиёт чораси кўриш масаласи ҳал этилмоқда", дейилади Украина прокуратураси баёнотида.
Тергов маълумотларига кўра, гумонланувчилар уй-жой, иш ва оғир моддий шароитлар йўқлиги сабабли оғир аҳволда қолган шахсларни мажбурлаш ва алдаш йўли билан қулликка жалб қилган.
"Одамлар назоратда сақланган, ишга мажбур қилинган ва ҳаракат эркинлиги чекланган. Улар ҳаддан ташқари камситилган: ҳатто ҳожатхонага боришга ҳам фақат белгиланган жадвал бўйича рухсат берилган, арзимаган қоидабузарлик учун жарима солинган", дейилади хабарда.
Украина ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари жиноятчиларнинг яшаш жойи ва хўжалик объектларини топган. У ерда 13 нафар Ўзбекистон фуқароси ғайриинсоний шароитларда сақланган хоналар аниқланган.