АҚШ президенти Дональд Трамп Тайванга тахминан 400 миллион долларлик ҳарбий ёрдам берилмаслигини Хитой билан савдо битими тузиш истаги билан изоҳлади.
Бу ҳақда The Washington Post нашри ўз манбаларига таяниб хабар берди.
Трамп маъмурияти умуман Пекин билан муносабатларни юмшатишга интилмоқда, дея қайд этади нашр. Қолаверса, Украинага қурол-яроғ савдоси ҳам кўрсатганидек, АҚШ бепул ёрдам беришга тайёр эмас.
Оқ уй матбуот котибининг аниқлик киритишича, Тайванга ҳарбий савдони рад этиш ҳақидаги қарор "якуний эмас" ва қайта кўриб чиқилиши мумкин.