Бугун 16 сентябрь, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Россия иқтисодиёти қуламади, чунки...

Россия иқтисодиёти қуламади, чунки...

Россия соя флоти, юан ва рупийдаги ҳисоб-китоблар туфайли санкцияларни четлаб ўтишга муваффақ бўлди, шунинг учун иқтисодиёт қуламади, деб ёзмоқда Forbes.

Нашрнинг ёзишича, мисли кўрилмаган чекловларга қарамай, Москва савдо тузилмасини ўзгартиришга ва иқтисодиётни инқироздан сақлаб қолишга муваффақ бўлди.

Қайд этилишича, асосий рольни Россия ҳисоб-китобларини долларда эмас, балки Хитойнинг CИПС тизими ва Ҳиндистоннинг тўлов механизмлари орқали юан ва рупийда амалга оширадиган Осиёга нефть етказиб бериш ўйнаган. Ғарб чекловларини четлаб ўтиш учун Ғарбий суғурта тизимидан ташқарида ишлайдиган ва параллель таъминот занжирларини яратадиган сояли танкер флоти қўлланилади.

Мамлакат ичида эса ғойиб бўлган Ғарб брендлари тезда россиялик ҳамкасбларининг ўрнини эгаллади ва IT-компаниялар ўз хизматларини – озиқ-овқат етказиб беришдан тортиб, бозорларгача йўлга қўйишди.

Шу билан бирга, Хитой ва Россия ўзаро товар айирбошлаш бўйича рекорд ўрнатди – 2024 йилда 234 миллиард доллар.

Forbesнинг таъкидлашича, санкциялар кучли восита бўлиб қолмоқда, бироқ уларнинг самарадорлиги энди нафақат АҚШга, балки бошқа мамлакатларнинг ҳам чекловларга қўшилишга тайёрлигига боғлиқ.

Киритилди: 20:55 15.09.2025. Ўқилди: 1304 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!