Бугун 20 сентябрь, 2025 йил, шанба

O'ZB

Қумли Қорақум чўлидаги ғаройиб воҳа – “Қалажиқ” экотуристик маскани (ФОТОГАЛЕРЕЯ)

Қумли Қорақум чўлидаги ғаройиб воҳа – “Қалажиқ” экотуристик маскани (ФОТОГАЛЕРЕЯ)

Қалъажиқ мажмуаси (Довуд қалъа). Археологик тадқиқотлар натижасида олинган материаллар ёдгорликнинг мил.авв. IV асрга оид эканлигини тасдиқлайди. Мажмуа Боғот туманидан жануби-ғарбда, Ҳазораспдан 25 км узоқликда Қорақумнинг қум барханлари чегарасида жойлашган. Ёдгорликнинг режалаштирилиши нотўғри тўғрибурчакли бўлиб, жанубий девор узунлиги 221 м, шимолдаги девор 184 м, ғарбда 72 м, шарқда 114 м, ташкил этган. Мудофаа деворларининг сақланиб қолган баландлиги 12-14 м, кенглиги 2,5м. Қадимда икки қаторли мудофаа девори билан ўраб олинган.

Қумли Қорақум чўлидаги ғаройиб воҳа – “Қалажиқ” экотуристик маскани (ФОТОГАЛЕРЕЯ)

Фото: Умид Сапаев

Қалажиқ қалъа кўлининг табиий суви минг дардга шифо

Шифобахш дам олиш масканида, самарали ва ёқимли дам олиш учун барча имкониятлар мавжуд. Бу ерда меҳмонхона, ўтовли лагер, атрофдаги ҳудудларда эса туяқуш фермаси ва туяларни кўпайтириш жойлари ҳам мавжуд. Сиз бу ерда сиз отда сайр қилишингиз, Қалажиқ-Қала қалъасидан топилган қадимий буюмлар музейига ташриф буюришингиз, турли миллий таомларни татиб кўришингиз мумкин. Кўлнинг суви жуда ғайриоддий хусусиятларга эга, унда ҳеч қачон ҳеч ким чўкиб кетмайди, чунки у шўр бўлганлиги учун жуда зич ва шу билан бирга юмшоқ ва ўраб олувчи сувдир. Кўлнинг хусусиятлари Исроилдаги Ўлик денгизни еслатади. Чўмилишдан сўнг, бемор аввал нам қумга, сўнгра қуруқ қумга кўмилиб ётиши керак. Бу жой чўлда жойлашганига қарамай, ҳудуддаги ҳаво тоза ва шаффоф, нафас осон ва эркин олинади. Уч-тўртта бундай муолажадан сўнг, оғриқ кетади. Беморлар, дам олувчиларнинг аҳволини кузатувчи шифокорларнинг назорати остида бўлишади.

Қумли Қорақум чўлидаги ғаройиб воҳа – “Қалажиқ” экотуристик маскани (ФОТОГАЛЕРЕЯ)

Фото: Умид Сапаев

Қумли Қорақум чўлининг ўртасида ғаройиб воҳа – “Қалажиқ” экотуристик шаҳарчаси жойлашган. Шаҳарча ҳудудида, иккита асосий диққатга сазовор жой – ёши қарийб уч минг йилга тенг қалъа ва шифобахш хусусиятларга эга шўр кўл мавжуд. Иссиқ чўл қумлари, суғориш тизимига эга бўлган қишлоқ хўжалиги майдонлари билан туташиб кетган. “Қалажиқ” соғломлаштириш маркази, дам олишнинг жараёнининг асоси ҳисобланади. Aйтишларича, бу ерда ревматизм, бел оғриғи ва бўғим оғриғини даволаш учун жуда яхши табиий иқлим шароити мавжуд бўлганлиги учун одамлар кўлга қадим замонлардан бери даволаниш учун келишар экан. Кўл суви таркибидаги фойдали елементлар, юрак-қон томир тизимининг фаолиятини яхшилашга, қон айланишини барқарорлаштиришга ёрдам беради. Сувнинг ўзига хос шифобахш хусусиятларининг машҳурлиги шу кунгача сақланиб қолган, шунинг учун бу ерга бутун дунёдан сайёҳлар келиб дам олишади.

Қумли Қорақум чўлидаги ғаройиб воҳа – “Қалажиқ” экотуристик маскани (ФОТОГАЛЕРЕЯ)

Фото: Умид Сапаев

“Қалажиққалъа ОАЗИС экотуризм” фермер хўжалиги қарашли дам олиш масканини туризмни ривожлантириш мақсадида 2019 йилда иш фаолиятини бошлади. Масканда қуйидаги хизмат турлари ташкил қилинган:

  • 2 та 200 ўринли ресторан;

  • 1 та 20 ўринли меҳмонхона;

  • 10 та ҳунарманчилик савдо расталари;

  • 14 та савдо шахобчалари;

  • 3 та умумий овқатланиш шахобчаси

  • 25 гектар майдонда экотуризм комплекси (кўл, кичик меҳмонхона, зоопарк)

  • 36 очколи хожатхона ва душ;

  • 40 та уй ўтовлари;

  • 500 ўринли ёзги дам олиш жойлари.

Қумли Қорақум чўлидаги ғаройиб воҳа – “Қалажиқ” экотуристик маскани (ФОТОГАЛЕРЕЯ)

Фото: Умид Сапаев

Натижада жами 250 та, шундан 50 та доимий ва 200 та мавсумий янги иш ўринлари яратилди. Ҳозирги кунда 1 та 400 ўринли амфитеатр, 1 та 100 ўринли меҳмонхона ва 2 та ёпиқ сув хавзалари (бассейн) қурилмоқда. Мазкур хизмат кўрсатиш объектлари ишга тушиши натижасида яна қўшимча доимий 65 та янги иш ўринлари яратилади.

Киритилди: 18:23 19.09.2025. Ўқилди: 870 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!