Бугун 20 сентябрь, 2025 йил, шанба

O'ZB

“Толибон” АҚШ ҳарбийларининг Афғонистонга қайтишига тайёр эмаслигини билдирди

“Толибон” АҚШ ҳарбийларининг Афғонистонга қайтишига тайёр эмаслигини билдирди

"Афғонистон ва АҚШ бир-бири билан ўзаро алоқада бўлиши керак, аммо бу Қўшма Штатларнинг Афғонистондаги ҳарбий иштирокисиз амалга оширилиши лозим", — деб ёзди Афғонистон Ташқи ишлар вазирлиги вакили Зокир Жалолий Х тармоғида.

Жалолий иккала давлат ҳам "ўзаро ҳурмат ва умумий манфаатлар асосида" иқтисодий ва сиёсий алоқаларни ўрнатиши мумкинлигини таъкидлади.

"Афғонлар тарихда ҳеч қачон бировнинг ҳарбий иштирокига рози бўлмаган. Аммо ўзаро ҳамкорликнинг бошқа турлари учун АҚШ олдида барча йўллар очиқ", — дея қўшимча қилди Жалолий.

Киритилди: 19:34 19.09.2025. Ўқилди: 785 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!