Россиянинг Камчатка шарқий соҳилларида 7,7 магнитудали зилзила қайд этилди.
Бу ҳақда Европа-Ўртаер денгизи сейсмология маркази маълум қилди.
Марказ маълумотларига кўра, ер силкинишларининг эпицентри Петропавловск-Камчатскийдан 125 км шимоли-шарқда жойлашган.
Зилзила ўчоғи 40 км чуқурликда жойлашган. АҚШнинг Океан ва атмосфера тадқиқотлари миллий бошқармаси (NOAA) цунами хавфи ҳақида огоҳлантирди. АҚШ Геология хизмати зилзила магнитудаси 7,8 ни ташкил қилди.
Камчатка ўлкаси губернатори Владимир Солодов барча хизматлар юқори шай ҳолатга келтирилганини маълум қилди.
"Янгиланган маълумотларга кўра, магнитудаси 7,2 баллни ташкил этган. Ярим оролнинг шарқий соҳиллари учун цунами хавфи ҳақида огоҳлантириш эълон қилинган. Аҳоли огоҳлантирилмоқда", — деб ёзди расмий ўзининг Telegram-каналида.