Куни кеча 11 нафар япон олими биология бўйича Нобель мукофотига сазовор бўлди деб ёзади Куодо нашри.
Бостонда бўлиб ўтган тантанали маросимда эътироф этилишича 19 йилдирки, камида битта япон фуқароси нуфузли Нобель мукофотларига эга бўлади. 1991 йилдан бери ҳар йили бериладиган мукофотларни эълон қилиб келаётган «Annals of Improbable Research» илмий ҳазил журналида ёзилишича, эътироф «аввал одамларни кулдириб, кейин ўйлантирадиган» илмий ютуқларни шарафлашга қаратилган. Ҳар йили турли номинациялар бўйича ҳайратланарли изланишлар учун ўнта шундай мукофот берилади.
Япония олимлари томонидан 2019 йилда чоп этилган тадқиқотга кўра, сигирларга оқ-қора чизиқлар чизиш чивин ҳужумлари билан боғлиқ иқтисодий йўқотишларни камайтиришга ёрдам беради — сигирларнинг ўтлаши, яхши боқилиши ва жароҳат олишининг олдини олади. Чунки чорвачиликда чивинларга қарши кураш учун АҚШ йилига 2,2 миллиард доллар маблағ сарфлайди.
Бу тадқиқот шуни кўрсатдики, сигирларга чизилган оқ чизиқлар бўялмаган жониворларга қараганда 50 фоизга камроқ чивинларга таланади. Молларга йўл-йўл чизиқ билан ишлов бериш ҳозирда пашшаларга қарши қўлланилаётган пестицидларга муқобил бўлиши мумкин, бу инсон ва ҳайвонлар саломатлиги ва атроф-муҳит учун фойда келтиради.