Ар-Риёд энди хавфсизлик учун АҚШга таянишга тайёр эмас ва янги иттифоқлар изламоқда.
The Wall Street Journal бу ҳақда Саудия Арабистони ва Покистон ўртасида ўзаро мудофаа бўйича стратегик келишув имзолангани муносабати билан ёзган.
Саудия Арабистони ва Покистон ўртасидаги янги келишув минтақадаги кучлар мувозанатини ўзгартириши мумкин ва АҚШнинг Яқин Шарқдаги узоқ йиллик ҳамкори миллий хавфсизлик бўйича Вашингтонга қарамлигини йўқ қилмоқчи эканлигидан далолат беради, деб ҳисоблайди газета.
Эслатиб ўтамиз, Ар-Риёд ва Исломобод ўртасидаги келишув Исроил Доҳада Фаластиннинг ҲАМАС ҳаракатининг юқори мартабали вакилларига зарба берганидан бир ҳафта ўтиб эълон қилинган эди. Оқибатда АҚШнинг Исроилни Яқин Шарқнинг Эронга қарши тийиб туришига қўшиш режалари барбод бўлди, деб ёзади газета.
Чоршанба куни Покистон ва Саудия Арабистони ўзаро мудофаа бўйича стратегик келишувни имзолади, унга кўра, ҳар икки томоннинг ҳужуми “икковига ҳам тажовуз” ҳисобланади. Шунингдек, у икки давлат ўртасидаги мудофаа соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган. Ҳужжатни Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси ва бош вазири Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд ҳамда Покистон ҳукумати раҳбари Шаҳбоз Шариф имзолади.