🗣 У таъкидлашича, Эрон ҳар қандай музокарани мамнуният билан қабул қилади, фақат мамлакатнинг қонуний ҳуқуқларига ҳурмат кўрсатилган тақдирда.
Батафсил:
«Биз тинч атом соҳасида ишончни мустаҳкамлаш учун диалог ва ҳамкорликка тайёрмиз. Бир томондан, биз ядро дастурини бутунлай тўхтатишга рози эмасмиз, бошқа томондан эса, сионистик режим томонидан давом этаётган тажовузга жавобимиз янада оғир ва қатъий бўлади», — дейилади Пезешкиан маъмурияти баёнотида.
Аввалроқ Макрон Эроннинг ядро дастури бўйича музокараларни тезлаштириш ниятида эканини билдирган эди.
Франция президенти шунингдек, Эрон ҳеч қачон ядро қуролига эга бўлмаслиги кераклигини ва унинг ядро дастури фақат тинч мақсадларда эканига кафолат берилиши шартлигини таъкидлади.
Макрон ҳозирги кескин вазиятга қарамай, эскалацияни олдини олиш имконияти мавжудлигини билдирди. Шу сабабли, Франция ва унинг Европадаги ҳамкорлари Эронга нисбатан бошлаган музокараларни тезлаштириш ниятида.
«Мен ишонаманки, урушдан чиқиш ва янада катта хавф-хатарлардан қочиш йўли бор. Шу мақсадда, Франция ва унинг Европадаги ҳамкорлари томонидан Эронга оид бошланган музокараларни тезлаштирамиз», — деб ёзди Макрон.