Эрон музокараларга тайёр эканлигини ва Қатар ҳамда Уммондан сулҳ бўйича воситачилик қилишни сўраган.
Бу ҳақда The Jerusalem Post нашри хабар бермоқда.
Нашрнинг ёзишича, Теҳрон бугун Қатарга музокаралар ташкил этишни сўраб хабар юборган.
"Биз АҚШ билан келишувга эришиш учун музокаралар олиб боришга тайёрмиз, бироқ Исроил “вазиятни тинчлантириши” керак", — дея изоҳ берди исми ошкор этилишини хоҳламаган эронлик расмий.