Испания Ташқи ишлар вазири Хосе Мануэль Альбарес эронлик ҳамкасби Аббос Ароқчи билан мулоқотда Теҳронни АҚШ билан бўлажак учрашувда "ҳалол ният" билан иштирок этишга ва ракета ҳужумларидан воз кечишга чақирди.
Испаниялик вазир халқаро ҳамжамият Теҳрондан можарони дипломатик йўл билан ҳал қилишга ҳақиқий интилишни кутаётганини таъкидлади.
Шу билан бирга, Альбарес Исроилнинг Ливанга давом этаётган зарбаларини кескин қоралади.
"Исроил томонидан халқаро гуманитар ҳуқуқ нормаларининг бузилиши ва зўравонлик даражаси мутлақо қабул қилиниши мумкин эмас ҳамда бу ҳаракатлар инсоният виждони учун ор ҳисобланади", – дейди у.
АҚШ ва Эрон ўртасидаги музокаралар Исломободда бўлиб ўтиши керак ва бир неча ҳафталик кескинликдан сўнг вазиятни барқарорлаштиришга уринишнинг асосий босқичи сифатида кўрилмоқда.
Шу билан бирга, Албарес эълон қилинган сулҳнинг биринчи кунида юзлаб одамларнинг ўлимига сабаб бўлган Исроил зарбалари ҳар қандай вазиятни юмшатиш уринишларига путур етказишини ва минтақавий беқарорликни кучайтиришини айтди.
Европа давлатлари тобора кўпроқ музокараларни қайта тиклашга чақирмоқда ва бир вақтнинг ўзида Ливанда давом этаётган ҳарбий ҳаракатлардан хавотир билдирмоқда.