АҚШ президенти Дональд Трамп ва АҚШ ҳарбийлари умидсиз вазиятда.
Бу ҳақда Эрон армияси генерали Муҳсин Ризои маълум қилди.
Унинг таъкидлашича, агар улар уруш бошласалар, Ҳормуз бўғози, Форс кўрфази, Уммон денгизи, Баб ал-Мандеб бўғози ва Ҳинд океанини қамраб олувчи тўлиқ кўламли можарога олиб келадиган "қоронғу ва чексиз йўлак"га дуч келишади.
Ризои Ҳормуз бўғози эркин савдо учун ёпиқ эмаслигини, аммо минтақадаги ҳарбий вазият туфайли денгиз йўли чекланганлигини айтди.
У шунингдек, Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси (ИИҚК) денгиз флоти турли мамлакатлардан келган тижорат кемаларининг йўналишларини рўйхатдан ўтказгандан сўнг хавфсиз ўтишини таъминлаётганини таъкидлади.
Шу билан бирга, генерал Ҳормуз бўғозига қарши ҳар қандай ҳарбий ҳаракатлар ёки Форс кўрфазига киришга уринишлар Эрон томонидан қаттиқ жавоб билан кутиб олиниши ҳақида огоҳлантирди.