Францияда Париждаги хавфсиз автотураргоҳдан ҳашаматли автомобилларни оммавий ўғирлаш билан шуғулланган жиноий гуруҳнинг бир нечта аъзолари ҳибсга олинди.
Бу ҳақда Le Figaro нашри хабар берди.
Париж прокуратурасидаги манба газетага ўғирланган 27 та машинадан 21 таси аллақачон топилганини айтди. Улар орасида Porsche, Ferrari ва Maserati бор, уларнинг умумий қиймати тахминан 2 миллион еврога баҳоланмоқда.
Қайта топилган автомобилларнинг баъзилари шикастланган ёки қисман ёниб кетгани таъкидланмоқда. Жиноятчилар автомобилларни мамлакатнинг турли минтақаларига олиб боришга муваффақ бўлишган - аксарияти Париж минтақасида, баъзилари эса Нант ва Лион ҳудудларида топилган.
Терговчиларнинг фикрига кўра, 16 майдан 17 майга ўтар кечаси Парижнинг 15-округида содир бўлган оммавий ўғирликка тахминан 50 киши алоқадор бўлиши мумкин. Бу хулоса кузатув камералари тасвирлари таҳлилига асосланган. Хабарларга кўра, жиноятчилар автотураргоҳга кириш эшигини бузиб киришган ва кейин автомобиллардан калитлар ва ҳужжатларни ўғирлашган.