Бугун 25 май, 2026 йил, душанба

O'ZB

НАТОдаги бир қатор давлатлар Украина армиясига қўшимча маблағ ажратишдан бош тортди

НАТОдаги бир қатор давлатлар Украина армиясига қўшимча маблағ ажратишдан бош тортди

Буюк Британия, Франция, Италия, Испания ва Канада Киевга ЯИМнинг камида 0,25% миқдорида мажбурий ёрдам ажратиш таклифини блоклади.

​The Telegraph газетасининг ёзишича, NATO бош котиби Марк Рюттенинг ушбу ташаббуси алянснинг Анқарадаги саммити олдидан муҳокама қилинган, бироқ бир овоздан қўллаб-қувватланмаган. Нашр маълумотларига кўра, Лондон, Париж, Рим, Мадрид ва Оттава бунга қарши чиққан.

​Шу билан бирга, газетанинг қайд этишича, Украинага ёрдам кўрсатиш учун ЯИМнинг 0,25 фоизидан кўпроғини сарфлаб келаётган NATO'нинг етти давлати ушбу таклифни маъқуллаган. Улар орасида Полша, Нидерландия, шунингдек, Болтиқбўйи ва Шимолий Европа мамлакатлари бор.

​The Telegraph'нинг қайд этишича, ушбу қарор Буюк Британиянинг Украинани асосий иттифоқчиларидан бири сифатидаги нуфузига зарба бўлди.

Киритилди: Бугун 13:45. Ўқилди: 375 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!