«Режим паникада», — дейди Исроилдаги Эрон бўйича мутахассис ва собиқ разведка ходими Ор Йиссахар. Унинг таъкидлашича, муллалар «ўзлари қурган тизим кўз ўнгида емирилаётганини кўрмоқда».
📌Ор Йиссахар — Israel Defense and Security Forum таҳлил марказининг Эрон бўйича мутахассиси. У форс тилини эркин билади ва Исроилдаги етакчи сиёсатчилар ҳамда ҳарбийларга Эрондаги вазият ҳақида мунтазам маълумот беради. Илгари ҳарбий разведкада хизмат қилган.
Йиссахарнинг сўзларига кўра:
«Уруш бошланишидан олдин Исроил 2000 км масофани босиб ўтиб Эронга етиб бора оладими — номаълум эди. Энди эса Исроил армияси Теҳронга йўл очиқлигини ва ҳаво ҳукмронлигига эришилганини эълон қилмоқда».
Бироқ, ҳарбий йўқотишлардан кўра, Эрон исломий раҳбариятини ўз ҳокимиятининг хавф остида қолиши кўпроқ безовта қилмоқда:
«Диктаторлик режими учун энг муҳим нарса — бу унинг барқарорлиги. Улар фақат шу билан қизиқишади. Режим раҳбарияти халқ қўзғолони бошланишидан қўрқа бошлади», — дейди таҳлилчи.
Унинг таъкидлашича, режим очиқ стресс белгиларини кўрсатмоқда:
«Пропагандалари янада тажовузкор тус олди. Улар Теҳрон марказида Моссад агентларини овлашмоқда ёки Исроилдаги Моссад қароргоҳини йўқ қилишгани ҳақида даъво қилмоқда. Бундан ташқари, улар ИИ орқали ясалган расмларни ҳам ушбу даъволарни тасдиқлаш учун намойиш қилишмоқда. Бу эса Эрон ҳокимият тизимидаги кучайиб бораётган ички мураккабликни кўрсатади».
Аввалроқ Эрон уруш бошланса, Форс кўрфазидаги нефть конлари ва Яқин Шарқдаги АҚШ базаларини ҳужум қилиш билан таҳдид қилганди. Йиссахарнинг фикрича, бу воқеаларга бошқа давлатларнинг ҳам тортилиш хавфини кучайтиради:
«Мен Хоманаий ўзини бурчакқа қисилиб қолгандай ҳис қилиб, қандайдир шошма-шошар, иррационал қарор қабул қилиб қўймайди, деб хавотирдаман», — дейди у.
Ҳозирча Эрон исломий диктатураси ўз тарихидаги энг оғир сенарийлардан бирини бошдан кечирмоқда. Ва у омон қолиш учун курашишга тайёр эканлиги аниқ.