Бугун 31 октябрь, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Эрон Ислом Республикаси элчиси Жиззахда

Эрон Ислом Республикаси элчиси Жиззахда

Эрон Ислом Республикасининг Ўзбекистондаги элчиси Муҳаммад Али Искандарий бошчилигидаги делегация аъзолари Жиззах вилоятига ташриф буюрди.

Муҳаммад Али Искандарий ўз ташрифи давомида вилоятдаги бир нечта йирик саноат ва ишлаб чиқариш корхоналарида бўлди.

Жиззах вилояти ҳокимлиги Анжуманлар саройида вилоят ҳокими Эргаш Салиев Муҳаммад Али Искандарий бошчилигидаги Эрон Ислом Республикаси делегацияси аъзолари билан учрашди. Учрашувда икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорлик, савдо-иқтисодий алоқаларни янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

Сўнгра, делегация аъзолари мамлакатимизда фаолият олиб бораётган бир қанча йирик тадбиркорлик субъектлари раҳбарлари билан ҳам учрашув ўтказди. Унда Жиззах вилоятининг йирик тадбиркорлари Эрон Ислом Республикаси давлати билан ўзаро ҳамкорлик масалалари бўйича ўз таклиф ва мулоҳазаларини билдирди.

Эрон Ислом Республикаси делегацияси аъзоларининг Жиззахда ўтган учрашувлари ҳар иккала томон учун манфаатли бўлди.

Киритилди: 19:17 21.07.2024. Ўқилди: 621 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!