Бугун 25 май, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Эрон ИИВ Трампнинг Форс кўрфази номини ўзгартириш ғоясини ҳужум деб баҳолади

Эрон ИИВ Трампнинг Форс кўрфази номини ўзгартириш ғоясини ҳужум деб баҳолади

Америка раҳбари Доналд Трампнинг Форс кўрфазини Араб кўрфази деб қайта номлаш таклифи халқаро меъёрларни бузиш ҳисобланади. Бу фикрни Эрон ИИВ раҳбарининг халқаро масалалар бўйича ўринбосари Носир Серож билдирди.

"Форс кўрфази номини бузиб кўрсатиш ва сохталаштириш провокация бўлиб, инсон ҳуқуқлари ва халқларнинг маданий ҳуқуқларининг асосий тамойилларини бузиш ҳамда эронликларнинг тарихий ўзлигига ҳужумдир," - дея унинг сўзларидан ISNA агентлиги иқтибос келтиради.

Илгари "Google Хариталар" хизматида Форс кўрфази Араб кўрфази деб ўзгартирилгани маълум бўлган эди.

Киритилди: 23:49 24.05.2025. Ўқилди: 388 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!