Халқаро Иқтисодиёт ва Тинчлик Институти (IEP) 2024 йил учун дунёдаги энг хавфсиз ва тинчликсевар мамлакатлар рейтингини эълон қилди.
Рўйхатга 163 давлат киритилган бўлиб, дастлабки беш ўринни Исландия, Ирландия, Австрия, Янги Зеландия ва Сингапур эгаллади.
Мазкур рейтингда Германия 20-ўринни, Буюк Британия 36-ўринни, Франция 87-ўринни, АҚШ 132-ўринни, Эрон 133-ўринни, КХДР 152-ўринни, Исроил 155-ўринни эгаллаган.
Украина эса Россиянинг ҳарбий ҳаракатлари сабабли 159-ўринни эгаллади. Россия рўйхатда 157-ўринда жойлашган.
2024 йил учун дунёдаги энг хавфсиз ва тинчликсевар мамлакатлар рейтингида Ўзбекистон 60-ўринда, Қозоғистон 59-ўринда, Тожикистон 72-ўринда, Қирғизистон 78-ўринда, Туркманистон 83-ўринда қайд этилган.
IEP рейтингида Афғонистон (160), Жанубий Судан (161), Судан (162) ва Яман (163) энг қуйи ўринларни банд этган.