Бугун 24 июнь, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Эрон бош вазири Путин билан учрашиш учун Москвага етиб келди

Эрон бош вазири Путин билан учрашиш учун Москвага етиб келди

Эрон ташқи ишлар вазири Аббос Арағчи Москвага етиб келди ва у ерда Россия президенти Владимир Путин билан учрашишни кутмоқда.

Бу ҳақда IRNA агентлиги хабар берди.

Агентлик маълумотларига кўра, Эрон ташқи ишлар вазири Россия раҳбари ва юқори мартабали расмийлари билан АҚШ ва Исроилнинг Ислом Республикаси ҳудудига зарбалари билан боғлиқ минтақавий ва халқаро кун тартибидаги масалалар бўйича маслаҳатлашувлар ўтказиш ниятида.

Россия Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Мария Захарова Эрон ташқи ишлар вазирининг Москвага келганини тасдиқлади, бироқ айнан кимлар билан учрашувлар режалаштирилганини айтмади.

“Биз Эрон ташқи ишлар вазирининг музокаралар учун Москвага келганини тасдиқлаймиз”, деди у.

Киритилди: 08:45 23.06.2025. Ўқилди: 998 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!