Эрон томонидан амалга оширилган ракеталар зарбалари натижасида Исроилда минглаб фуқаролар уй-жойсиз қолди. Бу ҳақда мамлакатнинг йирик нашрларидан бири — "Yediot Ahronot" хабар берди.
Маълумотларга кўра, Исроил Ички ишлар вазирлиги томонидан ҳозиргача 5110 нафар бошпанасиз шахс рўйхатга олинган. Улардан 907 нафари пойтахт Тел-Авивда яшовчи фуқаролар эканлиги қайд этилган.
Ракета зарбалари уй-жойларга жиддий зарар етказгани, айрим шаҳарларда муҳандислик инфратузилмаси ва коммунал хизматлар ишдан чиққанлиги таъкидланмоқда.