Эрон қуролли кучлари АҚШнинг ҳаракатлари ва ҳарбий тайёргарликларини кузатиб бормоқда ҳамда ҳар қандай ҳужумни қайтаришга тайёр.
Бу ҳақда Эрон Қуролли кучлари Бош штаби бошлиғи Али Абдуллоҳий маълум қилган.
«Агар душманлик ҳаракатлари аломатлари тасдиқланса, қуролли кучлар рақиб зарба беришини кутиб ўтирмайди, балки жавоб ҳаракатларининг вақти ва хусусиятини мустақил равишда белгилайди», — дея таъкидлаган у.
Абдуллоҳийнинг сўзларига кўра, Эроннинг жавоби зудлик билан амалга оширилади ва географик ҳудудлар билан чекланмайди.