Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси (ИИҚК) “Ҳақиқий ваъда 4” операциясининг 87-тўлқинини амалга оширди.
Бу ҳақда Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси матбуот хизмати эълон қилди.
"Разведка ва операцион фаолият натижасида Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси денгиз кучлари АҚШ ва Исроил қўмондонлари жойлашган тўртта объектни вайрон қилди”, дейилади баёнотда. Шунингдек, Бирлашган Араб Амирликларидаги Минҳад авиабазаси ташқарисида ташкил этилган қўмондонлик маркази нишонга олингани таъкидланган.
“Ушбу марказда 200 дан ортиқ америкалик қўмондонлар ва ўрта даражадаги зобитлар жойлашган эди”.
Яна бир қўшма операция давомида Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси Баҳрайндаги асосий гарнизон ташқарисидаги АҚШнинг 5-флот қўмондонлари жойлашган яширин жойга дрон ҳужуми уюштиргани ҳақида хабар берилган.
“Учинчи давлат байроғи остида сузиб юрган Исроилга тегишли контейнер кемаси ҳам Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси денгиз флотининг ракета ҳужумига учради”, дейилади баёнотда.
Шунингдек, Саудия Арабистонидаги Даҳран қирғоғидаги база ташқарисида жойлашган ва F-16 қирувчи самолётларини бошқариш учун ишлатиладиган АҚШга тегишли ҳаво ҳужумидан олдинги огоҳлантириш радар тизимига зарба берилгани ҳақида хабар берилган.