Бугун 31 март, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Эрон БМТни кескин огоҳлантирди

Эрон БМТни кескин огоҳлантирди

Ҳормуз бўғози фақат Эронга қарши ҳарбий операцияларда иштирок этаётган томонларнинг кемалари учун ёпиқ.

Эрон ташқи ишлар вазири Аббос Арағчи бу ҳақда француз ҳамкасби Жан-Ноэл Барро суҳбатлашганида маълум қилди.

"Ушбу сув йўли Эронга қарши ҳарбий тажовузда иштирок этаётган томонларнинг кемалари учун ёпиқ ва бу қарор халқаро ҳуқуқ тамойилларига асосланган бўлиб, Ҳормуз бўғозидан Эронга қарши ноқонуний ҳужумлар амалга ошириш учун суиистеъмол қилинишининг олдини олишга қаратилган", деди у.

Арағчи бошқа давлатларга тегишли кемаларнинг ҳаракати Эроннинг ваколатли органлари билан мувофиқлаштирилган ҳолда амалга оширилишини таъкидлади.

"Қўшма Штатлар, Исроил ва уларнинг тарафдорлари, жумладан, БМТ Хавфсизлик Кенгашининг Ҳормуз бўғозидаги вазиятга оид ҳар қандай провокацион ҳаракатлари вазиятни янада мураккаблаштиради", деб таъкидлади у.

Киритилди: Бугун 06:30. Ўқилди: 1261 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!