28 март куни Машҳад аэропортида гуманитар ёрдам олиб кетаётган фуқаролик самолёти АҚШ ва Исроил ҳаво ҳужумлари натижасида уриб туширилди.
Бу ҳақда Эрон фуқаролик авиацияси ташкилоти баёнот берди.
"Фуқаро авиацияси ташкилоти Машҳад аеропортига қўнаётган фуқаролик самолётига АҚШ-Исроил ҳужумини қаттиқ қоралайди, у бошқа мамлакатлардан Эронга дори-дармон ва тиббий асбоб-ускуналар етказиб бераётган эди", деб таъкидланган баёнотда.
Унда гуманитар ёрдам олиб кетаётган фуқаролик самолётини нишонга олиш халқаро ҳуқуқнинг жиддий бузилиши эканлиги таъкидланган. Ташкилот шунингдек, барча халқаро ташкилотларни ушбу ҳаракатни қоралашга ва барча айбдорларни жавобгарликка тортишга чақирди.