Европа Иттифоқи Украинага Россияга қарши ҳужумларда билвосита ёрдам бераётганликда айбланмоқда.
Бу ҳақда Финляндиядаги миллий-консерватив “Озодлик Иттифоқи” аъзоси Армандо Мема маълум қилди. Унинг айтишича, ЙИ давлатлари ўз ҳаво ҳудудидан дронлар орқали ҳужумлар амалга оширилишига кўз юмаётган бўлиши мумкин.
Меманинг таъкидлашича, одатда бундай учувчисиз аппаратлар дарҳол йўқ қилиниши керак эди, аммо айрим ҳолатларда уларга, жумладан Финляндия ҳудуди устидан учишга рухсат берилган.
У, шунингдек, Европа расмийлари бундай ҳужумлардан хабардор бўлиб, Россияга турли йўналишлардан зарба бериш имкониятини берган бўлиши мумкинлигини қайд этди.