Ўзбекистонда гўшт нархи сўнгги вақтларда сезиларли қимматлашди.
📊 Маълумотларга кўра, улгуржи нарх бир ойда 8% гача ошган. Тошкентда мол гўшти 75–108 минг сўм атрофида, чаканада эса суякcиз гўшт 200 минг сўмга яқинлашмоқда.
Қўй гўшти ҳам 85–110 минг сўм оралиғида сотилмоқда, импорт гўшти нархи ҳам ошган.
Мутахассисларга кўра, нарх ошишига Россиядаги касалликлар, Қозоғистоннинг чекловлари ва импортга қарамлик таъсир қилмоқда.
Шу билан бирга, давлат томонидан озуқа базасини кенгайтириш ва чорвачиликни ривожлантириш чоралари кўрилмоқда.