Эрон ракеталарни АҚШнинг ҳар қандай бомбаларига бардош берадиган мустаҳкам бункерлар ичида яширмоқда — Bild.
Ҳарбий таҳлилчиларнинг сўзларига кўра, ер ости базалари Эроннинг ракета арсеналини кучли зарбалардан сақлаб қолишга ёрдам бермоқда.
Уларнинг баҳолашича, кўплаб объектлар тоғлар ичида шунчалик чуқур жойлаштирилганки, ҳатто Қўшма Штатларнинг энг кучли бункерга қарши бомбалари ҳам уларни йўқ қилишни кафолатламайди. Бундай мажмуалар ичида омборлар, йиғиш зоналари ва учириш қурилмалари бўлиши мумкин.
"Шундай турдаги бункерларни йўқ қилишнинг кам сонли вариантлардан бири уларнинг кириш қисмига зарба бериб, базалар фаолиятини вақтинча тўхтатиш ҳисобланади. Аммо бу қанчалик самарали экани номаълум", дейилади Bild мақоласида.