Бугун 31 март, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Россия яқинлашмоқда

Россия яқинлашмоқда

DeepState таҳлилий ресурсининг янгиланган маълумотларига кўра, Россия қўшинлари Донецк вилоятининг бир қатор ҳудудларида олдинга силжиган.

Ушбу маълумотларга асосан, илгарилаш Покровск йўналишида — Покровск шаҳри ва Красний Лиман қишлоғи атрофида қайд этилган. Шунингдек, Константиновка йўналишида, Яблоновка аҳоли пункти яқинида ҳам фронт чизиғида ўзгаришлар кузатилган.

Бир неча кун аввал Россия кучлари Бахмут — Славянск трассасига туташ ҳудудларда, жумладан, Фёдоровка Вторая ва Васюковка қишлоқлари яқинида, шунингдек, Славянск йўналишидаги Резниковка ва Пазено ҳудудларида ҳам олдинга силжиган эди.

Бундан ташқари, Россия бўлинмалари бир вақтнинг ўзида тўртта йўналишдан ҳужум қилиб, Константиновкага ёриб киришга уринишган, бироқ Украина томони берган маълумотларга кўра, бу уриниш муваффақиятсиз якунланган.

Украина Қуролли Кучларининг 11-армия корпуси спикери Дмитрий Запорожецнинг таъкидлашича, Россия томони ёзда Краматорск ва Славянск учун фаол жанговар ҳаракатларни бошлашга интилиши мумкин.

Киритилди: Бугун 09:05. Ўқилди: 1426 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!