Бугун 20 июнь, 2025 йил, жума

O'ZB

Эрон АҚШга огоҳлантирув берди: "Агар аралашсангиз, жавобимиз қатъий бўлади"

Эрон АҚШга огоҳлантирув берди: "Агар аралашсангиз, жавобимиз қатъий бўлади"

Atab News хабар беришича, Эрон АҚШнинг урушга қўшилиши ҳолатида кескин жавоб беришини яна бир бор таъкидлади.

Эрон ташқи ишлар вазири ўринбосари Казем Гарибабади шундай деди:

«Агар АҚШ Исроилни очиқ қўллаб-қувватлаб, урушга аралашса, Эронда тажовузкорларга дарс беришдан ва ўзини ҳимоя қилишдан бошқа чора қолмайди. Бизда барча ҳарбий вариантлар тайёр».

У шунингдек, АҚШни **«ҳеч бўлмаганда нейтрал қолиш»**га чақирди.

Эслатиб ўтамиз, кеча Эрон олий раҳбари Али Хоманаи ҳам АҚШга нисбатан ҳарбий таҳдид билдирган эди. АҚШ президенти Дональд Трамп эса Эрондан бесарҳад таслим бўлишни талаб қилмоқда, бироқ шу билан бирга урушсиз келишув эҳтимолини ҳам очиқ қолдирмоқда.

Киритилди: 15:04 19.06.2025. Ўқилди: 1871 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!