Бугун 21 июнь, 2025 йил, шанба

O'ZB

Эрон АҚШ ҳужумига тайёр эканини билдирди

Эрон АҚШ ҳужумига тайёр эканини билдирди

Эрон ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Казем Гарибабади АҚШга мурожаат қилиб, Теҳрон можарони авж олдиришни истамаслигини, аммо ҳар қандай ҳарбий аралашувга қарши жавоб беришга тайёр эканини таъкидлади.

Reuters агентлиги хабар беришича, дипломат шундай деди:

«Агар керак бўлса, Эрон тажовузкорларни жазолашга тайёр».

Унинг сўзларига кўра, Эрон ҳарбий раҳбариятининг олдида "барча зарур вариантлар" бор ва агар вазият талаб этса, куч ишлатишга ҳам тайёрлар.

Шу билан бирга, Guardian манбаларига кўра, АҚШ президенти Дональд Трамп Эронга қарши урушга киришиш ниятида, бироқ бир шарт билан — Фордо ядровий объектини ягона зарба билан йўқ қилиш.

Трампнинг таъкидлашича, у фақат 13,6 тонна оғирликдаги GBU-57 деб номланган улкан бомба билан ер остида жойлашган Фордо комплекси бутунлай йўқ қилинади деган кафолат бўлса, ҳужумга рози бўлади.

Аммо Пентагон бу бомба Фордони фаолиятдан чиқариши мумкинлигини айтса-да, комплекс тўлиқ йўқ бўлишига кафолат йўқ. Исроил разведкасига кўра, ядровий объект 90 метр чуқурликда жойлашган.

Махфий ҳисоботларда қайд этилишича, комплексни бутунлай йўқ қилиш учун аввал ерни оддий бомбалар билан “юмшатиш”, сўнгра B-2 бомбардимончиси орқали тактик ядровий зарба бериш талаб этилиши мумкин. Аммо бундай сценарийни Трамп мутлақо рад этмоқда.

Киритилди: 14:41 19.06.2025. Ўқилди: 1000 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!