Бугун 12 май, 2025 йил, душанба

O'ZB

Ерга улкан астероид қулаши мумкин

Ерга улкан астероид қулаши мумкин

NASA олимларининг фикрича, 159 йилдан кейин Ерга улкан астероид қулаши эҳтимоли бор, деб хабар беради Kazinform.

Уларнинг ҳисоб-китобларига кўра, астероид Ернинг Техас ўлчамидаги ҳудудни йўқ қилиши мумкин.

Бенну – Ерга яқин объект бўлиб, у тахминан ҳар олти йилда бир марта Ер орбитасига киради ва у 1999 йилда биринчи марта кашф этилганидан бери космик агентлик томонидан кузатилмоқда.

Олимларнинг фикрича, Бенну 1999, 2005 ва 2011 йилларда қуруқликка яқинлашган.

2135 йил 25 сентябрда Бенну Ер ёнидан учиб ўтади ва NASA маълумотларига кўра, 2182 — 159 йилдан кейин унинг Ер билан тўқнашуви эҳтимоли мавжуд.

OSIRIS-REx илмий жамоасининг мақоласида 2182 йил 24 сентябрда Беннунинг Ер билан тўқнашиши эҳтимоли бор-йўғи 0,037% ни ташкил қилади.

Earth.com маълумотларига кўра, астероиднинг зарбаси Ер юзасининг катта майдонини йўқ қилиши ва тахминан 22 атом бомбаси энергиясини чиқариши мумкин.

Киритилди: 11:31 23.09.2023. Ўқилди: 2368 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!