Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған Америка етакчиси Доналд Трамп билан телефон орқали суҳбатда Украинадаги вазиятни муҳокама қилди, унинг можарони ҳал қилиш ёндашувини қўллаб-қувватлашини билдирди, деб хабар берди Туркия раҳбари идораси.
"Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған Америка Қўшма Штатлари президенти Доналд Трамп билан телефон орқали мулоқот қилди. Суҳбат чоғида Туркия ва АҚШ ўртасидаги икки томонлама муносабатлар, минтақавий ва глобал масалалар муҳокама қилинди. Президент Эрдўған Туркия Қўшма Штатлар билан кўплаб соҳаларда, хусусан, мудофаа саноатида ҳамкорликни ривожлантириш учун қадамлар ташлашда давом этишини айтди. Президент АҚШ президенти Трампнинг урушларни тўхтатиш бўйича ёндашувини қўллаб-қувватлашини билдирди ва Эрон билан музокаралар жараёни ҳамда Россия-Украина урушини тўхтатиш бўйича саъй-ҳаракатларни юқори баҳолади," - дейилади идора хабарида.