Бугун 14 октябрь, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Эрдўған Ар-Риёд аэропортига қилинган ҳужумни қоралади

Эрдўған Ар-Риёд аэропортига қилинган ҳужумни қоралади

Туркия президенти Режеп Таййип Эрдоған ҳусийларнинг Ар-Риёддаги Қирол Холид номидаги халқаро аэропортга ҳужумини кескин қоралаб, Саудия Арабистонини қўллаб-қувватлашини маълум қилди.

Бу ҳақда Туркия раҳбари Анқарадаги президент мажмуасида бўлиб ўтган Вазирлар Маҳкамаси йиғилиши якунида маълум қилди.

"Бўлиниш ва парчаланиш фақатгина минтақамизни қон дарёсига айлантиришга интилаётган ёвуз кучлар манфаатига хизмат қилади, деб ҳисоблаймиз. Ҳусийларнинг 10 октябрь куни Ар-Риёд шаҳридаги Қирол Холид халқаро аэропортига уюштирган ҳужумини кескин қоралаймиз. Ҳужум оқибатида 12 киши ҳалок бўлган, 309 киши тан жароҳати олган.

Ҳалок бўлганлар орасида Умра ибодатини адо этаётганлар ҳам бор эди. Ҳаётдан кўз юмган қардошларимизни Аллоҳ ўз раҳматига олсин, жароҳатланганларга эса тезроқ шифо тилаймиз", — деб баёнот берди Туркия етакчиси.

Киритилди: 21:08 13.10.2026. Ўқилди: 322 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!