Бугун 8 май, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Эрдоған: "Нетаняҳу халқаро судлар олдида жавобгарликка тортилиши лозим"

Эрдоған: "Нетаняҳу халқаро судлар олдида жавобгарликка тортилиши лозим"

Туркия ёлғиз қолса ҳам, Фаластинни қўллаб-қувватлашни давом эттиради. Фаластин масаласини фақат икки давлат тамойили асосида ҳал этиш мумкин, деб таъкидлади Туркия раҳбари Ражаб Тоййиб Эрдоған Истанбулда Фаластинни қўллаб-қувватлаш бўйича парламент гуруҳининг илк йиғилишида.

"Фаластин муаммосини икки давлат асосида ҳал қилишдан бошқа йўл йўқ. Фаластин Фаластин халқига тегишли. Биз 1967 йил чегараларида пойтахти Шарқий Қуддус бўлган мустақил, суверен Фаластин давлатини барпо этгунга қадар, ҳатто ёлғиз қолсак ҳам, тинмай курашни давом эттирамиз," деди Эрдоған.

Киритилди: 21:24 18.04.2025. Ўқилди: 2076 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!