Бугун 28 май, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Энг қиммат ва арзон гўшт қайси давлатда

Энг қиммат ва арзон гўшт қайси давлатда

Мол гўшти нархи бўйича Ўзбекистон дунёнинг 127 давлати орасида 91-ўринни эгаллади. Бу ҳақда Rost24 Тelegram канали хабар берди.

Numbeo маълумотларига кўра, Ўзбекистонда 7 мартда бир килограмм мол гўшти нархи 8,1 долларни ташкил этган. Масалан, Қозоғистон, Россия, Қирғизистон, Тожикистонда 7 доллардан сал кўпроқ.

Швейцария, Исландия, Жанубий Корея, Норвегия ва Люксембург дунёдаги энг қиммат мол гўшти бўлган бешта давлат қаторига киради. Рўйхатда етакчилик қилган Швейцарияда бир килограмм гўшт нархи 44,3 АҚШ долларига баҳоланган. Бундан ташқари, Исландияда – 38,7, Жанубий Кореяда – 28, Норвегияда – 26,8, Люксембургда эса 1 килограмм гўштни бор-йўғи 23,9 АҚШ долларига харид қилиш мумкин.

Энг арзон гўшт Кения (4,97), Гана (4,78), Нигерия (4,50), Уганда (12) ва Покистонда (4,04) сотилади. Шубҳасиз, бу бир ой олдинги статистик маълумотлар. Бироқ, бу вақтда рақамлар сезиларли даражада ўзгармаган бўлиши керак.

Киритилди: 20:50 26.05.2025. Ўқилди: 1205 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!