Бугун 1 апрель, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланди

Энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Бўзатов ва Олтиариқ тумани бўлимлари томонидан ўтказилган терговга қадар текширувларда “K.-T.” МЧЖ масъул шахслари ва “М.О.” фермер хўжалиги раҳбари М.К. тижорат мақсадида электр тармоғига ўзбошимчалик билан тўғридан-тўғри уланиб, жами 165,3 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганликлари аниқланган.

Шу каби, Департаментнинг Давлатобод тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “E.B.” МЧЖ раҳбари Ж.Т. умумий фойдаланишдаги тижорат мақсадида электр тармоғига ўзбошимчалик билан уланиб, 130,8 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.

Департаментнинг Қашқадарё вилояти бошқармаси томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “P.K.” МЧЖ раҳбари П.Р. ва “G.N.” МЧЖ раҳбари У.С.лар ўзаро тил бириктириб, “P.K.” МЧЖнинг Қарши шаҳри, “Хўжа-Хиёл” МФЙ ҳудудидаги автомобилларни ювиш шохобчасидаги электр ҳисоблагичга ташқи таъсир кўрсатиб, 101,2 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Киритилди: 11:45 26.03.2025. Ўқилди: 518 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!