Бугун 7 июнь, 2025 йил, шанба

O'ZB

Электр тармоқларига ўзбошимчалик билан уланганлик ҳолатлари фош этилди

Электр тармоқларига ўзбошимчалик билан уланганлик ҳолатлари фош этилди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Нукус шаҳри бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “Т.Г.” МЧЖ масъул шахслари Тўрткўл кўп тармоқли техникумининг ётоқхона биносида тижорат мақсадида электр тармоғига ўзбошимчалик билан уланиб, 284,1 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганликлари аниқланган.

Шу каби, Департаментнинг Андижон шаҳри бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро К.Я. маиший хизмат кўрсатиш биносида 217,8 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.

Департаментнинг Деҳқонобод тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда фуқаро М.Ш. тадбиркор сифатида давлат рўйхатидан ўтмасдан тегирмон ташкил қилиб, тижорат мақсадида электр тармоғига ўзбошимчалик билан уланиб жами 117,9 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Киритилди: 15:42 02.06.2025. Ўқилди: 420 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!