“Ватанимиз тарихида биринчи марта жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритгани, Янги Ўзбекистоннинг халқаро миқёсдаги шон-шуҳратини юксалтириш, ёш авлодни она юртга муҳаббат, миллий ғурур ва ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ишларида фаол иштирок этиб келаётгани учун”, - дейилади президент фармонида.
“Ўзбекистон ифтихори” фахрий унвони билан – бош мураббий Темур Кападзе ва 25 нафар жамоа аъзолари,
“Фидокорона хизматлари учун” ордени билан – ЎФА президенти биринчи ўринбосари Равшан Ирматовни,
“Дўстлик” ордени билан – 8 нафар терма жамоа мураббийлари ва уларнинг ёрдамчилари мукофотланди.
Шунингдек, яна 15 нафар жамоа ходимларига ҳам турли мукофотлар берилди.