Бугун 28 июль, 2025 йил, душанба

O'ZB

БАА бош мураббийи мухлисларга мурожаат билан чиқди

БАА бош мураббийи мухлисларга мурожаат билан чиқди

Бирлашган Араб Амирликлари терма жамоаси бош мураббийи Космин Олариу ЖЧ-2026 3-саралаш босқичи доирасида Ўзбекистонга қарши ўйин олдидан маҳаллий мухлисларга юзланди.

Руминиялик мутахассис мухлисларни терма жамоани қўллаб-қувватлашга чақирди.

"Амирликлар учун жуда муҳим кун ва ажойиб кеча яқинлашмоқда. Келинглар, миллий жамоамиз билан бирга бўлайлик, уларни қўллаб-қувватлайлик. Инша Аллоҳ энг муҳим ўйинда ғалабани қўлга киритамиз", деди 55 ёшли мутахассис.

Эслатиб ўтамиз, БАА – Ўзбекистон учрашуви 5 июнь куни Абу-Даби шаҳрида бўлиб ўтади.

Киритилди: 20:50 02.06.2025. Ўқилди: 16561 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!